Франциянинг Club Med сайёҳлик ва туризм агентлиги, шунингдек, дунёдаги бир қатор турагентликлар одатда қандай совғалар харидоргир эканини маълум қилди.

АҚШга ташриф буюрган сайёҳлар мамлакат ширинликларини совға сифатида сотиб олишса, Канада чинор пўстлоғидан тайёрланган сиропини энг асосий совға сифатида тортиқ этади. Европа давлатларида энг оммабоп совғалар соябон, кўзмунчоқ ҳамда пиво.

Буюк Британиядан эсдалик учун соябон сотиб олиш одатий ҳол.

Бельгия, Франция ва Ирландиядан шоколад олинса, Латвия, Литва ҳамда Полша заргарлик буюмлари билан машҳур. Германиянинг машҳур совғалари пиво, Кипрники шароб. Италия ниқоблари билан машҳур. Хорватияга борган сайёҳ, албатта, лавандасиз қайтмайди.

Осиёнинг энг харидоргир маҳсулотлари сифатида Японияда оригами, чой, Хитойда иероглифлар акс этган тўпламлар, Кореяда сувенирлар, шунингдек, чой эътироф этилади.

Сайёҳларга Шри-Ланка ўйма ниқоблар, Яман ханжар, Эрон гилам ва шарфлар тақдим этади.