Маълумотлар Ерга яқин объектларни ўрганиш маркази (CNEOS) томонидан тўпланган ва харитага киритилган.

Диаметри бир километрдан ошадиган астероидлар хавфли ҳисобланади.  Бундай объектнинг Ерга келиб урилиши бутун шаҳарни йўқ қилиши ва экотизимларга катта зарар этказиши мумкин. Шу боис олимлар фазовий таҳдидларнинг олдини олиш ва бартараф этиш усулларига алоҳида эътибор беришади.

Янги тадқиқот шуни кўрсатдики, кейинги юз йил ичида Ерга хавфли объект билан тўқнашув таҳдид солмайди. Аммо узоқроқ муддатга аниқ башорат қилиш жуда қийин, чунки вақт ўтиши билан астероидлар орбиталарида ўзгаришлар содир бўлади.

Олимлар сайёрамиз учун хавфли бўлган 2200 та объектни аниқлашди. Компьютер симуляцияларидан фойдаланган ҳолда, улар астероидларнинг йўналиши ва тезлигидаги тебранишларни ҳисобга олган ҳолда, уларнинг орбитал йўналишларининг мумкин бўлган максимал сонини хариталашди.

Айниқса, 7482 рақами астеройид хавфли деб топилди. Олимларнинг таъкидлашича, у кейинги минг йилликда Ер яқинида “кўп вақт ўтказади”.

Олимлар, шунингдек, 143651 астероидига ҳам эътибор қаратишди. У шундай тартибсиз орбитага эгаки, унинг жойлашишини ҳатто кейинги бир неча ўн йилликлар ичида ҳам олдиндан айтиб бўлмайди.

Умуман олганда, астрономлар “қаттиқ таъсир қилиш” эҳтимоли нолга тенг бўлмаган 28 астеройидни аниқлашди. Бу уларнинг Ердан Ойгача бўлган масофадан ҳам камроқ оралиқда ҳаракатланишини англатади, деб хабар беради mir24.tv.