Куни кеча Тошкент давлат иқтисодиёт университетида Олий Мажлис Сенатининг Хотин-қизлар ва гендер тенглик масалалари қўмитаси, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Касаба уюшмаси Федерацияси ҳамда Иш берувчилар конфедерацияси ҳамкорлигида енгил саноат ва чарм саноати корхоналарида фаолият юритаётган ходимларга, шу жумладан, хотин-қизларга «Муносиб меҳнат шароитларини яратиш – иш берувчининг бурчи» мавзусида семинар ташкил этилди.
Семинарда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг ҳудудий бўлинмалари, Енгил саноат ва чарм саноати корхоналари раҳбарлари, халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларининг Ёшлар сиёсати, хотин-қизлар ва гендер тенглик масалалари бўйича доимий комиссиялари раислари онлайн иштирок этди.
Енгил саноат ва чарм саноати корхоналарида хотин-қизлар учун қулай ва хавфсиз меҳнат шароитларини яратиш, уларнинг меҳнатига муносиб иш ҳақи тўлаш, меҳнатни муҳофаза қилиш, меҳнат муносабатлари билан боғлиқ масалаларда иш берувчиларнинг масъулиятини оширишга доир тавсиялар берилди.
Семинар давомида иш берувчилар стандарт ишлаб чиқаришда жорий этилиши зарур бўлган барча меъёрий ҳужжатлар билан таништирилди ва иштирокчиларга тегишли маслаҳатлар берилди.
Шунингдек, Меҳнат бозори тадқиқотлари институтининг «Меҳнат шароитлари бўйича иш ўринлари аттестацияси – меҳнат хавфсизлиги ва ижтимоий ҳимоя» мавзусида тақдимоти бўлиб ўтди.
Тадбирда тадбиркорлар ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди ва қизиқтирган саволларига жавоблар олди.
Ўзбекистон Республикаси
Олий Мажлиси Сенати Ахборот хизмати.