Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги бошлиғи М.Маматхонов, Корея Инсон ресурсларини ривожлантириш хизматининг Ўзбекистондаги “EPS” маркази директори Квон Тхэ Гём ва Агентлик масъул ходимлари иштирок этган учрашувда икки мамлакат ўртасидаги алоқаларни янада ривожлантириш, Ўзбекистон фуқароларини Корея Республикасига ишга жалб қилиш борасида амалга оширилаётган ишлар юксак самаралар бераётгани таъкидланди.
Учрашувда пандемия даврида Корея Республикасидаги корхонасидан меҳнат таътили, иш алмаштириш учун ариза топшириб Ўзбекистонга қайтган ҳамда виза, иш алмаштириш муддати тугаб Корея Республикаси кетолмай қолган 164 нафар фуқароларимизни ушбу давлатдаги иш жойига қайтиб боришида амалий ёрдам бериш чораларини кўриш масаласи муҳокама қилинди.
Корея томони ушбу давлат қонунчилиги бўйича юқорида айтилган муаммолар сабаб фуқароларнинг кириб бориш имконияти мавжуд эмаслиги ҳамда таътилга келган фуқароларни 1 йил ичида ушбу давлатга кириб бормаган бўлса, иш берувчи томонидан қайта кириш учун виза тасдиқномасини (телекс) берган тақдирдагина Корея Республикасига кириб бориши мумкинлиги тўғрисида маълум қилинди. Қўшимча равишда ушбу муаммоларни ҳал қилиш юзасидан “EPS” маркази томонидан Корея Республикасининг тегишли идораларига мурожаат қилиши ва натижаси бўйича маълум қилиши айтиб ўтилди.
Бугунги кунда пандемия шароити яхшиланишига қарамасдан Корея Республикаси томонидан белгилаб берган тартиб бўйича фуқароларни тасдиқланган розилик битимлари келгандагина ҳамда Корея Республикасининг Ўзбекистондаги элчихонаси томонидан тавсия қилинган лабораториялардан коронавирусга ПЦР тест топширишга рухсат берилгандан сўнг Коредаги ўз иш жойларига кириб боришлари мумкинлиги тўғрисида маълум қилинди.
“EPS” маркази директори билан учрашув ўтказилди
Ташқи меҳнат миграцияси агентлигида Корея Инсон ресурсларини ривожлантириш хизматининг Ўзбекистондаги “EPS” маркази директори Квон Тае Кём билан учрашув ўтказилди.
Ўзбекистонлик шифокор ва ҳамширалар Европада 2 200 еврогача маош билан ишлаши мумкин
- Ўзбекистонлик дзюдочилар Aktau Asian Open 2026 турнириda 13 та медаль қўлга киритди
- Стратегия қоғозда эмас, амалда: 9 ойда иқтисодиётда нималар ўзгарди?
- Тошкентда стол тенниси бўйича Осиё чемпионати бошланди
- Миллий статистика: рақамларда акс этган тараққиёт
- Миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенглик халқимизнинг бебаҳо бойлиги
2027 йилда қайси маҳаллалардаги ҳужжатсиз уй-жойлар хатловдан ўтказилади?
- Мудофаа вазири этиб тайинланган Ботир Қудратхўжаевни кузатиш маросими ўтказилди
- Давлатимиз раҳбари таълимдаги ислоҳотлар натижалари ва замонавий илмий инфратузилма билан танишди
- Ўзбекистон Президенти “Лукойл” компанияси томонидан амалга оширилаётган лойиҳаларнинг бориши билан танишди
- Президентимиз устоз ва мураббийлар билан учрашиб, таълим соҳасидаги янги ташаббусларни белгилаб берди
- Пенсия ислоҳотлари: фуқаролар ўз келажагидан хавотир олмаслиги лозим