Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Бухоро вилоят бошқармаси томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро Х.К. ва бошқалар фуқаро С.га Бухоро шаҳар “М.Таробий” МФЙ ҳудудидаги 5 сотих захирадаги ер майдонини 8 500 АҚШ долларига сотишга келишиб, алдов йўли билан 94 млн сўмни олган вақтларида ашёвий далиллар билан ушланганлар.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 25,168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.