Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Сергели тумани бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, “G.C.” МЧЖ раҳбари А.У., жамиятга қурилиш материаллари ишлаб чиқарувчи объект қуриш, 1,5 миллард сўм инвестиция киритиш ва янги иш ўринларини яратиш каби шартлар билан ижара ҳуқуқи асосида берилган 11 сотих ер майдонида ҳеч қандай қурилиш ишларини амалга оширмасдан, ноқонуний йўл билан даромад орттиришни кўзлаб, “E.D.” МЧЖ раҳбари С.У. ва фуқаро Д.Н.ларнинг ишончига кириб, уларга ушбу ер майдонига тўлақонли эгалик қилишини айтиб 37 500 АҚШ долларига сотган вақтида ашёвий далил билан ушланган.