Тадбирда фуқаро Н.Ж. фуқаро Х.Г.га Сайхунобод тумани, “Иттифоқ” МФЙ ҳудудида спорт майдончаси қуриш учун ажратилган 18 сотих ер майдонини бошқа бир фуқаро Б.нинг ишончига кириб, Х.Г.нинг хабардорлигисиз 18 000 АҚШ доллари эвазига унинг номига расмийлаштириб беришни ваъда қилиб, шундан 2 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.