Бу ҳақда Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг ахборот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, қонун лойиҳасида белгиланаётган нормалар ер қаърини геологик ўрганиш, ундан самарали ва масъуллик билан фойдаланиш ва қайта тўлдириш, уни замонавий амалиёт билан уйғунликда муҳофаза қилиш ҳамда тизимли назоратини таъминлашга қаратилган.

Шунингдек, қонун лойиҳаси билан ер қаъридан фойдаланиш ҳуқуқи учун рухсатномаларни бериш, ҳисоботларни қабул қилиш ва бошқа соҳадаги давлат хизматларини кўрсатиш жараёнларида «ягона дарча» принципи жорий этилмоқда. Шунингдек, ер қаъридан барқарор фойдаланиш тамойили киритилиб, оқилона ишлатиш талаблари ер қаъридан фойдаланувчиларнинг мажбурияти сифатида белгиланмоқда.

Депутатларнинг айтишича, қонун лойиҳасининг қабул қилиниши ер ости бойликларини масъулият билан геологик жиҳатдан ўрганиш ва улардан фойдаланиш, замонавий ишлаб чиқариш қувватларини ишга солиш, барқарор янги иш ўринларини яратиш ҳамда ташқи бозорларда рақобатбардошликни оширишга хизмат қилади.

Қонун лойиҳаси депутатлар томонидан учинчи ўқишда қабул қилинди.