Агентлик вакилларининг сўзларига кўра, бу шартлар Париж келишуви – саноатдан олдинги даражага нисбатан ҳароратнинг 1,5 даражага кўтарилишини чеклаш мақсадларига эришишга имкон беради. Агентлик маълумотларига кўра, қуёш энергетикасининг ривожланиш суръатлари ва 2021 йилдан электр транспорт воситаларига ўтилиши ана шу мақсадларга мос келади. Шу билан бирга, кейинги ўн йилликнинг бошидан одамлар ҳар йили тоза энергияга ўтиш учун 4,5 триллион доллар сармоя киритиши керак бўлади, деб хабар беради mir24.tv.

Бундан ташқари, агентлик глобал исишни муваффақиятли тўхтатиш учун давлатлар иқлим бўйича ваъдаларининг устидан чиқиши ва можароларга қарамай, кучларни бирлаштириши керак, деб ҳисоблайди.