Тошкент вилояти Қибрай тумани ҳокимининг тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва қамбағалликни қисқартириш масалалари бўйича маҳалла фуқаролар йиғинларидан биридаги ёрдамчиси МФЙ биноси ёнида жойлашган ва давлат захирасида бўлган 4 сотих ер майдонини ҳокимликда ишловчи танишлари ёрдамида архив ҳужжатларига сохта маълумотлар киритиш орқали харидор номига расмийлаштириб бериш эвазига 50 минг АҚШ доллари талаб қилади.
Давлат хавфсизлик хизматининг Тошкент вилояти бўйича бошқармаси ва Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, у сўралган пул маблағидан 10 минг АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.
Ҳолат юзасидан ҳоким ёрдамчисига нисбатан Жиноят Кодексининг 168-моддаси 4-қисми “а” банди ва 28,211-моддаси 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.