Мазкур жараён Ўзбекистон Республикасининг “Қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкаларини хусусийлаштириш тўғрисида”ги Қонунига мувофиқ ташкил этилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлигининг “YERХUSUSIYLASHTIRISH” автоматлаштирилган ахборот тизими орқали Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ва юридик шахслари томонидан уларга доимий фойдаланиш (эгалик қилиш), ижара ёхуд мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқи асосида тегишли бўлган ер участкаларини хусусийлаштириш учун мурожаатлар келиб тушиш бошланди.
Фарғона вилояти, Қўқон шаҳри, “Ёғ бозори” МФЙ, О. Махмудов кўчаси 27-уйда яшовчи фуқаро Мухамадиев Рамз Эркиновичга қарашли мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқи асосида ўзига тегишли бўлган 271 кв.м ер майдонига фуқаронинг тегишли аризасига мувофиқ мулк ҳуқуқини берувчи ЭНГ БИРИНЧИ ДАВЛАТ ОРДЕРИ расмийлаштирилди.
Давлат активларини бошқариш агентлиги жамоаси Рамз Эркиновични Янги Ўзбекистонда амалга оширилаётган “Инсон қадри учун” тамойили асосида бошланган ислоҳотлардан бирининг биринчи самараси соҳиби бўлганликлари билан самимий муборакбод этади!