Хусусан, бўлим иш юритувига келиб тушган, фуқаролик ишлари бўйича Кармана туманлараро судининг 21 та ижро ҳужжати юзасидан қарздор С.Турсуновдан Навоий шаҳар ДСИ фойдасига жами 932 млн сўмдан ортиқ солиқ (ер ва мол-мулкдан) қарздорлигини ундириш белгиланган.

Мазкур ижро ҳужжати бўйича ижро ҳаракатлари олиб борилиб, қарздорнинг мол-мулклари давлат ижрочиси томонидан ўрганилган.

Аниқланишича, Навоий шаҳар тинчлик қўрғонида жойлашган «Иссиқлик ажратиш ва кимё сақлаш базаси» қарздорга тегишли эканлиги маълум бўлган ва солиқ қарздорлигини қоплаш мақсадида ушбу бино 2 млрд 112 млн сўмга баҳоланиб, 2019 йилнинг июнь ойидан онлайн аукцион савдоларга чиқарилган. Савдо натижаларига кўра, ушбу бинога харидорлар томонидан қизиқиш билдирилмаганлиги сабабли, мулк анча вақтдан бери сотилмасдан қолган.

2020 йилнинг июль ойига келиб мулкнинг баҳоланган қиймати 50%га қисқариб, аукцион савдолари 38 маротаба такроран ўтказилиши натижасида бино 1 млрд. 56 млн сўмга сотилди.

Давлат ижрочиси томонидан сотувдан тушган пул маблағи ҳисобига ер ва мулк солиғидан бўлган 932 млн сўмлик қарздорлик ундирилди ва 21 та ижро ҳужжати амалда тўлиқ тамомланди.

Мажбурий ижро бюроси

Навоий шаҳар бўлими