Ерда кучсиз магнит бўрони бошланди, деб хабар берди Амалий геофизика институти ТАСС агентлигига.

Коинот об-ҳаво мониторинги маълумотларига кўра, Ернинг магнит майдонининг бузилиши даражаси G1 даражасида. Магнит бўрон кучи беш балли шкала бўйича ўлчанади, бу ерда G5 “жуда кучли” ва G1 “кучсиз”, деб хабар берди tass.ru.

23 март куни Россия Фанлар академияси Коинот тадқиқотлари институтининг Қуёш астрономияси лабораторияси ва Россия Фанлар академияси Сибир бўлимининг Қуёш-Ер физикаси институти мутахассислари Ер тож туйнугининг таъсир зонасида қолаётганини, шунинг учун “кучсиз геомагнит ўзгаришлар ҳали ҳам кузатилиши мумкин”лигини хабар қилишди.