Хабарда таъкидланишича, Москва вақти билан соат 03:00 атрофида заиф даражадаги бўрон қайд этилган, соат 06:00 дан 09:00 гача у ўртача даражага кўтарилган, шундан кейин бўрон босила бошлаган ва магнитосфера бузилган. Мутахассисларнинг тахминига кўра у 15 соат давом этади.

Бундай ҳолатларда Ерга етиб борган қуёш плазмасининг булути космик йўлдошларга радиацион юкни оширади, сайёра юзаси яқинидаги магнит майдонининг ўзгаришига таъсир қилади ва осмонда 60-70 градус кенгликларда кўриш мумкин бўлган ёруғлик-нурни келтириб чиқаради.

Лаборатория маълумотларига кўра, 9 октябр куни Москва вақти билан 09:19 да Қуёшда портлаш содир бўлган. Уч кундан сўнг унинг таъсири Ерга етиб борди.