“Ўзагроинспекция” фаолиятини тартибга солувчи ҳуқуқий-норматив ҳужжатларга асосан инспекция органлари томонидан Ўзбекистон Республикасининг Ер кодекси ижроси бўйича доимий равишда мониторинг-таҳлил тадбирлари ўтказилмоқда.

Тадбирлар давомида қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер ресурсларидан оқилона фойдаланиш, унда аҳоли ва ички истеъмол бозори учун мўл ва сифатли маҳсулот етиштирилиши масалаларига алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Жумладан, Инспекциянинг Пахтачи туман бўлими томонидан 2020 йилда қонунчилик ижроси юзасидан назорат тадбирлари ўтказилганда, 44 та ҳолатда ер ресурсларидан фойдаланишда қонунбузилишлар содир этилгани аниқланди. Қонунбузилишларнинг 10 тасида туманда фолият юритиб келаётган фермер хўжаликлари томонидан ерлардан хўжасизларча фойдаланилаётганлиги кузатилди. Пахтачи туман маъмурий судининг ҳал қилув қарорига асосан, уларга нисбатан қонуний таъсир чораси кўрилди.

Шунингдек, 3 та ҳолатда ерларни ўзбошимчалик билан эгаллаб олган фуқаролар устидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, Пахтачи туман прокуратурасига юборилди. Ер майдонини ўзбошимчалик билан эгаллаб олган фуқароларга нисбатан, қурилиш ости майдонларга 30 миллион сўмдан ортиқ зарар ҳисобланиб, Фуқаролик ишлари бўйича Каттақурғон туманлараро судига даъво аризаси киритилди.

Зохид Сафаров,

“Ўзагроинспекция”нинг Пахтачи туман бўлими катта инспектори