Олимлар самовий жисмнинг сайёрамиз билан тўқнашуви эҳтимолини ниҳоятда кам деб баҳолашди.
NASA Ерга яқин объектларни ўрганиш маркази астероид Москва вақти билан соат 11:18 да Ерга минимал масофада яқинлашишини аниқлади. Cайёрамиз ва осмон жисмини олти миллион километр ажратиб туради. Астрономлар астероиднинг диаметри 430 дан 960 метргача, тезлиги эса сониясига 14,25 километрни ташкил этишини аниқлашди, деб хабар беради mir24.tv.