-57 кг вазн тоифасида мамлакатимиз шарафини ҳимоя қилган Ғуломжон Абдуллаев эса дастлабки даврада хитойлик полвон Мингҳу Лиуни 10:2 ҳисобида мағлуб этди. Кейинги баҳсда россиялик Заур Угуевга дуч келди. Тенг кураш остида ўтган баҳсда 6:6 ҳисоби қайд этилди. Эркин кураш қоидаларига кўра, дуранг қайд этилса, сўнгги бўлиб очко қўлга киритган спортчига ғалаба берилади. Сўнгги очкони Заурга қўлга киритган эди, шу боис ғалаба унинг ҳисобига ёзилди.
Лекин кураш ишқибозларимиз хафа бўлишига асос йўқ. Чунки Яздоний ҳам, Угаев ҳам ўз вазн тоифаларида финалга чиқишди. Эркин кураш қоидаларига биноан рақиби финалга чиқса, курашчи баҳсни давом эттиради. Хуллас, эртага икки эркин курашчимиз ҳам бронза медали учун курашни давом эттиради. Биз эса полвонларимизга омад тилаб қоламиз.