Вазифалар ижросини ўз вақтида ва сифатли таъминлаш юзасидан Инспекция органлари томонидан хўжалик юритувчи субъектларида қонунчилик ижросига доимий равишда мониторинг-таҳлил тадбирлари ўтказилмоқда.
Аммо ўтказилаётган назорат тадбирлари давомида Республикамиз агросаноат тизимини бозор талаблари ва халқаро стандартларига мослаштириш мақсадида қатор фармон ва қарорлар қабул қилиниб, кенг қамровли имтиёз ва имкониятлар яратиб берилаётганига қарамасдан қонунбузилиш ҳолатлари аниқланмоқда.
Жумладан, Агроинспекциянинг Бўстонлиқ туман бўлимининг қишлоқ хўжалиги ерлардан фойдаланишни назорат қилиш сохасида 2020 йил январ-декабь ойларида жами 68 та назорат тадбирлари ўтказилган бўлиб, аниқланган қонун бузилишлар 49 та шундан, қонунбузилишларни бартараф этиш юзасидан қишлоқ хўжалиги карҳоналарига ҳамда тегишли мутасаддиларга 18 та огоҳлантириш хатлари, 16 та тақдимнома, 3 та ёзма кўрсатмалар киритилиб, мазкур қонунбузилиш ҳолатлар юзасидан 9 та маъмурий қарор қабул қилиниб жаримага тортилди.
Бундан ташқари 19 та ҳолатда маъмурий баённомалар расмийлаштирилиб тегишли қарор қабул қилиш учун суд органларига юборилди.
Хулоса ўрнида айтиш керакки, “Ўзагроинспекция” олдида турган ўта муҳим ва долзарб вазифа, қонунбузилиш ҳолатларини аниқлаш эмас балки, унинг олдини олиш, соҳада кучли қонунчилик базасини шакллантириш, қонунчилик ижроси юзасидан очиқ ва шаффоф яратишдан иборат.
Беҳзод Рисқибоев,
Агронспекциянинг Бўстонлиқ туман
бўлими катта инспектори