Рихтер шкаласи бўйича 7,8 магнитудали асосий силкинишдан ташқари, Газиантеп атрофидаги зилзиладан вайрон бўлган ҳудудда 5,0 дан 7,5 баллгача бўлган 20 дан ортиқ зилзила қайд этилди. Сўнгги маълумотларга кўра, табиий офат қурбонлари сони Туркия ва қўшни Сурияда жами 45 минг кишидан ошди.

Туркия-Сурия зилзиласи ва бошқа барча зилзилалар сабаби плиталар тектоникаси феномени, яъни Ер мантиясини ташкил этувчи плиталарнинг континентал силжиши ҳисобланади. Юқоридаги графикдан кўриниб турибдики, бундай плиталардан бир нечтаси Туркияда учрайди, бу эса жиддий зилзилалар хавфини сезиларли даражада оширади. Энг муҳими, Туркиядаги баъзи плиталар конвергент тарзда ҳаракат қилади, яъни улар бир-бирига яқинлашади, бу эса плиталар бир-биридан ажралиб турадиган жойларга қараганда катта зилзилалар эҳтимолини оширади.

Юқоридаги харитада ернинг ҳаракатдаги плиталари жойлашган ҳудудлар, яъни зилзила содир бўлиши мумкин бўлган эҳтимолий нуқталар билан танишишингиз мумкин.