Эрон Американинг F-15 қирувчи самолётини уриб туширди, деб хабар берди Tasnim агентлиги манбаларга таяниб.
“Американинг яна бир F-15 қирувчи самолёти Эрон Ислом Республикасининг ҳаво мудофааси тизими томонидан уриб туширилди”, деди агентлик. Қўшимча тафсилотлар берилмаган.
Аввалроқ, АҚШ ҳаво кучларининг учта қирувчи самолёти Эрон ҳаво мудофааси кучлари томонидан уриб туширилган эди, деб хабар берди lenta.ru.
“Мамлакатнинг ҳаво мудофааси тизимлари минтақа устида учта Америка тажовузкор қирувчи самолётини уриб туширди”, деб хабар берди ILNA ахборот агентлиги.