Озарбайжоннинг Нахичевань автоном республикасининг пойтахти Нахичевань шаҳри аэропортига Эрон дрони қулаб тушди. Тасвирлар APA ахборот агентлигининг Telegram-каналида эълон қилинди.
“Нахичевань аэропорти Эрон томонидан дрон ҳужумига учради”, деб хабар берди Озарбайжон ОАВлари. Тасвирларда дрон аэропортнинг маҳаллий терминал биноси яқинида тўлиқ тезликда ерга учиб кетаётгани кўрсатилган, деб хабар берди lenta.ru.