Амалга оширилган тажриба Эроннинг бошқариладиган коинот дастурининг йўл харитасини амалга ошириш босқичларидан бири ҳисобланади.
Октябрь ойида Эрон Ислом Республикаси Ахборот ва коммуникация технологиялари вазири Исо Зарепур Эрон яқин беш йил ичида одамни коинотга олиб чиқишни режалаштираётганини айтган эди. Ўшанда у янги биокапсуланинг синовдан ўтказилишини эълон қилганди, деб хабар беради lenta.ru.