Энди бу ҳудуддан атиги бир нечта нефть танкерлари ўтади.

Энди Теҳрон бўғоз остидан ўтган интернет кабелларидан ҳам пул ишлаб топади.

Гап халқаро маълумотларни узатувчи учта йирик алоқа тармоғи ҳақида боряпти.

Улар орқали ҳар куни тахминан 10 миллиард долларлик молиявий операциялар олиб борилади.

Теҳрон янги тўловдан нефть экспортидан келиб чиқадиган зарарларни қоплаш учун фойдаланмоқчи.

Эрон расмийларига кўра, бу йўқотишлар кунига 220 миллион долларга етди.

Бундай йўқотишлар АҚШ денгиз флоти Эрон бандаргоҳларини блоклаганидан кейин юзага келди, деб хабар берди Kazinform.

— Эрон оммавий ахборот воситаларининг хабар беришича, Теҳрон кабеллардан фойдаланадиган хорижий компанияларни йиллик лицензиялаш тўловларини тўлашга мажбур қилиши мумкин. Бу режа нафақат иқтисодий, балки сиёсий оқибатларга ҳам олиб келиши мумкин. Meta, Amazon ва Microsoft каби Америка технология гигантлари Ҳормуз орқали ўтадиган кабеллардан фойдалансалар, "Эрон қонуни" билан ишлашга мажбур бўладилар. Бунга цензура талаблари ҳам киради, — дейилади нашр хабарида.

Аввалроқ Эбраҳим Ризоий АҚШ ва Исроил томонидан янги ҳужум бўлган тақдирда, Теҳрон уранни бойитиш даражасини 90 фоизгача ошириши мумкинлигини айтган эди.

У — Эрон парламентининг Ташқи сиёсат ва миллий хавфсизлик қўмитаси вакили.