“Россия ва Покистон раҳбарлари билан музокаралар давомида мен Эроннинг минтақада тинчликка содиқлигини яна бир бор тасдиқладим. Сионист режим ва АҚШ томонидан бошланган бу урушни тугатишнинг ягона йўли Эроннинг қонуний ҳуқуқларини тан олиш, товон пули тўлаш ва келажакдаги тажовузга қарши қатъий халқаро кафолатлар беришдир”, деб ёзди у Х ижтимоий тармоғида.
РИА Новости манбаси Теҳрон ҳозирги вазиятда Вашингтон билан музокаралар олиб боришни кўриб чиқмаётганини айтди, деб хабар берди ria.ru.