Бу ҳақда Эроннинг Tasnim агентлиги хабар берди.
Аввалроқ Эрон оммавий ахборот воситалари 81 қурбон ҳақида маълумот берган эди.
Tasnim агентлиги маълумотларига кўра, биринчи портлаш Сулаймоний қабридан 700 метр узоқликда, иккинчиси эса объектдан тахминан 1 километр узоқликда содир бўлган.
Кирмон вилояти губернатори портлашларни теракт деб атади.
Эрон Ислом инқилоби гвардияси корпусининг “Ал-Қудс” махсус кучлари қўмондони Сулаймоний ва Ироқнинг “Ал-Ҳашд аш-Шааби” тузилмалари раҳбари ўринбосари Абу Маҳди ал-Муҳандис 2020 йил 3 январда Бағдод аэропорти яқинида Америка ҳаво кучларининг ракета ҳужуми оқибатида ҳалок бўлишган. Бунга жавобан 2020 йил 8 январга ўтар кечаси Эрон Ироқдаги Америка қўшинлари фойдаланаётган иккита объектга ракета ҳужуми уюштирди, деб хабар беради tass.ru.