Бу ҳақда Эрон Қизил ярим ой жамиятининг вилоятдаги раҳбари Муҳаммад Бакер Халафи маълум қилди.

“Қидирув вертолёти ва тўққиз қидирув-қутқарув гуруҳининг саъй-ҳаракатлари билан Вашкин қишлоғи яқинидаги Сефидарак туманида ҳалок бўлганларнинг жасадлари топилди”, дея унинг сўзларидан иқтибос келтирган IRNA ахборот агентлиги.

Унинг қўшимча қилишича, Piper PA-28 ўқув самолёти сешанба куни ҳаво ҳаракатини бошқариш радарларидан ғойиб бўлган, деб хабар беради tass.ru.