Томонлар Ўзбекистон-Эрон муносабатларининг бугунги даражаси, турли соҳалардаги савдо-иқтисодий ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилдилар.
Учрашувда ташқи ишлар вазирликлари ўртасидаги сиёсий маслаҳатлашувлар масаласига эътибор қаратилди.
Мулоқот давомида томонлар Ўзбекистон ва Эроннинг афғон инқирозини ҳал қилиш борасидаги саъй-ҳаракатларини, Афғонистонда турли инфратузилма лойиҳаларини биргаликда амалга оширишда икки мамлакат ўртасидаги ҳамкорликнинг асосий йўналишларини муҳокама қилишга устувор аҳамият қаратдилар.
Эрон томони Афғонистонда узоқ муддатли ва барқарор тинчлик ўрнатишга фаол ҳисса қўшишга тайёрлигини билдирди, деб хабар беради Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати.