Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот котиби Сима Садаат Лари мазкур эпидемия туфfйли 24 соат ичида 322 киши ҳаёт билан видолашгани, 5 минг 39та янги ҳолат қайд этилганини билдирди.

Унинг таъкидлашича, айни пайтда ўлим кўрсаткичи 31 минг 34, касалланганлар сони эса 539 минг 670тага етган. 4 минг 810 беморнинг аҳволи оғир, тузалганлар 434 минг 676 нафарни ташкил қилмоқда.