Аввалроқ Эрон давлат телерадиокомпанияси Эрон Президенти Масъуд Пезешкиён портлашдан кейинги вазият билан танишиш учун Бандар-Аббос порт шаҳрига борганини хабар қилганди.

Ҳормозган вилояти губернатори қошидаги Фавқулодда вазиятлар бошқармаси бошлиғи Меҳрдод Ҳасанзода портнинг шарқий қисмида бир қатор контейнерларда битум ва кимёвий моддалар борлиги сабабли ёнғин қайта бошланганини айтди, деб хабар беради report.az.

Эслатиб ўтамиз, 26 апрель куни Бандар-Аббос шаҳридаги Шаҳид Ражоий портида кучли портлаш содир бўлган эди. Ҳодиса оқибатида, сўнгги маълумотларга кўра, 40 киши ҳалок бўлган, жароҳатланган 1205 киши шифохонага етказилган.