Бу ҳақда Iran International ахборот агентлиги хабар берди.
“Экспертлар ассамблеяси Ислом инқилоби қўриқчилари корпусининг босими остида Мўжтаба Хоманеийни Ислом Республикасининг кейинги раҳбари этиб сайлади”, дейилади хабарда.
Оятуллоҳ Хоманеийнинг Эронда ўлими 1 март куни тасдиқланди. У АҚШ ва Исроилнинг республикага ҳужумларида ҳалок бўлган. Оятуллоҳ оиласининг тўрт аъзоси – унинг қизи, куёви, набираси ва келинларидан бири ҳам Эронга қилинган ҳужумларда ҳалок бўлган, деб хабар берди lenta.ru.