"Ўзгидромет" прогнозига кўра, Сурхондарё, Қашқадарё, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё ва Тошкент вилоятларида кучли ёмғир ёғади. 

Фарғона водий вилоятларида бироз, Навоий ва Бухоро вилоятида ҳам эрта тонг ёмғир ёғиши прогноз қилинган. 

Ушбу оқимнинг ҳаракатланиш йўналишидан келиб чиқиб, шимолий вилоятда ёғингарчилик кутилмайди.

Юқорида 2 ноябрга ўтар кечасидан кундузги соат 11.00 га қадар республикада кутилаётган умумий ёғингарчилик харитаси тасвирланган. Ушбу маҳсулот миллий ''COSMO-CA'' модел маҳсулоти бўлиб, қадам тўри 2,2 км. аниқликдаги майдондаги вазиятни очиб берган.