Акция Ўзбекистон Президентининг 21 февралдаги 37-сонли фармонига мувофиқ ҳар ойнинг тўртинчи чоршанбасида ўтказилиши режалаштирилган.

28 август куни пойтахтимиздаги давлат идоралари раҳбарлари ва ходимларига, барча фуқароларга шахсий транспорт воситаларидан воз кечиб, жамоат транспорти, велосипед каби атроф-муҳитга зарар етказмайдиган транспорт турларидан фойдаланиш тавсия қилинади.