Бу ҳақда “Ўзгидромет” агентлиги хабар берди.

Эртага Тошкeнт шаҳрида ҳаво бироз булутли бўлади, куннинг биринчи ярмида вақти-вақти билан ёмғир ёғади. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 8-10°, кундузи 12-14° бўлади.

Қорақалпоғистон Рeспубликаси, Хоразм вилояти; ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 2-7о илиқ, кундузи 10-15° бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятлари; ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 4-9о илиқ, кундузи 12-17° бўлади.

Тошкeнт, Сирдарё, Жиззах, Самарқанд вилоятлари; ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ёмғир ёғади. Шамол ғарбдан7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 5-10°, кундузи 12-17° бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятлари; ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди, фақат Сурхондарё вилоятида кечаси ва эрталаб ёмғир ёғади. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 5-10°, кундузи 14-19° бўлади.

Андижон, Наманган, Фарғона вилоятлари; ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ёмғир ёғади. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 7-12°, кундузи 13-18° бўлади.

Тоғ олди ва тоғли ҳудудлар; ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ёмғир ёғади, айрим жойларда кучли ёмғир ёғиши мумкин, баланд тоғли ҳудудларда қорга айланади. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси ва кундузи 6-11° бўлади.