Жумладан, 18 июнь куни барча хоҳловчилар учун “Olympic Day” виртуал югуриш мусобақаси ўтказилади. Унда атиги 1 (бир) километр масофани югуриб ўтинг ҳамда 1 000 000 сўм мукофотни ютиб олиш имконига эга бўлинг.
Виртуал югуриш мусобақасида қатнашиш вақтини ўзингиз танлайсиз. Бунда, албатта, карантин чораларига риоя қилган ҳолда югуриш талаб этилади.
Мусобақада 8 ёшдан катта бўлган исталган қатнашчи иштирок этиши мумкин. Бунинг учун қуйидаги саҳифа орқали https://arbitrathon.kartra.com/page/dIn198 рўйхатдан ўтишингиз талаб этилади.
Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги
Матбуот хизмати