Қуруқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда, фақат кечга томон Тошкент вилоятида, шунингдек тоғ олди ва тоғли ҳудудларда момақалдироқ билан қисқа муддатли ёмғир ёғиши эҳтимоли бор. Кўпчилик вилоятларда кундуз куни ҳаво 40-43° гача, жанубда баъзи жойларда 44-46° гача сақланиб туради.
Кавказ ҳудудларидан кириб келаётган кучсиз антитциклон таъсирида республика шимолида ҳаво ҳарорати пасаяди ва 33-38° ни ташкил этади. Республика бўйича баъзи жойларда шамол 17-22 м/с гача, баъзи жойларда чангли бўрон билан кучайиш эҳтимоли мавжуд.
Эртага Кавказ ҳудудларидан кириб келган салқин ҳаво республиканинг катта қисмини қамраб олади, бунинг ҳисобига ҳаво ҳарорати пасаяди. Ўзбекистонда ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлиши кутилмоқда, фақат Тошкент вилоятида, тоғ олди ва тоғли ҳудудларда шунингдек момақалдироқ билан қисқа муддатли ёмғир ёғиши эҳтимоли бор. Ҳаво ҳарорати кечалари 24-27° атрофида бўлади, кундуз кунлари эса ҳарорат пасаяди ва 34-38° ни, республиканинг энг жанубида 41-43° гача ни ташкил этади
Бундай ҳарорат фони ҳафтанинг охиригача давом этади. Ушбу даврда ёғингарчилик кутилмайди, фақат тоғ олди ва тоғли ҳудудларнинг баъзи жойларида момақалдироқ билан қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин. 8-9 июнь кунларида шамолли об-ҳаво сақланиб туради, республика бўйича шамол 17-22 м/с гача, баъзи жойларда чангли бўрон билан кучайиши мумкин, деб хабар беради Ўзбекистон гидрометеорология хизмати маркази.