Маълумот учун, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 25 мартдаги “Атмосфера ҳавоси сифатини яхшилашга қаратилган “Тоза ҳаво” умуммиллий лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонига мувофиқ, ҳар ойнинг 10 ва 25-саналарида “Автомобилсиз кун” ҳамда “Автомобилсиз ҳафта” акциялари ўтказиб келинмоқда.
Мазкур ташаббус автотранспорт воситаларидан ҳавога чиқадиган зарарли ташламаларни камайтириш ва бу орқали экологик барқарор муҳитни шакллантириш, шунингдек, жамоат транспорти ва экологик тоза транспорт воситаларидан фойдаланиш маданиятини кенг тарғиб қилишга хизмат қилади.
Хусусан, “Автомобилсиз кун” ва “Автомобилсиз ҳафта” акциялари доирасида Экология миллий қўмитаси ҳамда ҳудудий бош бошқармалар ходимлари хизмат ҳамда шахсий автомобилларидан воз кечиб, жамоат транспорти, велосипед каби воситалардан фойдаланишди. Натижада акция бошланганидан бери Қўмитаси ҳамда ҳудудий бош бошқармалар ходимларининг 1730 дан ортиқ хизмат ҳамда шахсий автотранспорт воситаларидан фойдаланиши чекланди ҳамда атмосферага зарарли ташламалар миқдори ўртача 17 370 кгга қисқартирилди. Шунингдек, шаҳар ичидаги тирбандликлар камайди.