Ўзгидромет хабарига кўра, 11 январь эрта тонг совуқ антициклон перифериясининг минтақага “чуқурроқ” кириб келиш фонида республиканинг катта қисмида жуда паст ҳароратлар бўлиши мумкин.

Хусусан, Қорақалпоғистонда -25 даража; Устюртда -30 даража,

Хоразмда -23 даража, Бухоро ва Навоийда -18 даража;

Тошкент, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида -17 даража;

Қашқадарё ва Сурхондарёда -13 -15 даража;

Фарғона водий вилоятларида -10 даражагача совуқ ҳарорат бўлиши прогноз қилинмоқда.

Пойтахт Тошкентда ҳам ҳарорат -12, -14 даража совуққача пасайиши кутилмоқда.

'”COSMO_CA'” миллий оператив прогностик моделида 11 январь соат 08.00 да ҳудудларда кузатилиши мумкин бўлган эҳтимолий ҳаво ҳарорати кўрсаткичлари келтирилган.