“Одамлар қандай қилиб уларда гастрит юзага келганидан ажабланишади. Улар йиллар давомида нунушта қилишмайди. Оч қоринга қаҳва ичиб, сигарет чекиб, ҳаммаси жойида, деб ўйлайди. Ҳар доим шундай ўйлаб, тўсатдан касал бўлиб қолишади”, дейди мутахассис.

Диетологнинг таъкидлашича, ҳар қандай одамда болаликдан сурункали гастрит ёки панкреатит бўлиши мумкин. Овқатланиш оралиғига риоя қилмаслик, овқатланишдаги узоқ танаффус бундай касалликларнинг авж олишига олиб келади.

Шифокорнинг сўзларига кўра, ошқозон-ичак таракти билан боғлиқ сурункали касалликлар ривожланишининг олдини олиш учун тез-тез, бир кунда камида уч маҳал овқатланиш зарур. Асосий овқатланиш оралиғида нимадир еб туриш ҳам муҳим аҳамиятга эга, дейилади iz.ru сайтида.