Сўнгги йилларда юртимизда халқимиз ўртасида соғлом турмуш тарзини қарор топтириш, оммавий спортни кенг тарғиб қилиш масаласи давлат сиёсати даражасига кўтарилиб, жисмонан етук, соғлом авлодни тарбиялаш борасида самарали ишлар амалга оширилмоқда.

Президентимиз раҳбарлигида жисмоний тарбия ва спорт соҳасидаги устувор вазифаларга бағишлаб ўтказилган видеоселектор йиғилишида белгиланган вазифалардан келиб чиқиб, Ажиниёз номидаги Нукус давлат педагогика институтида эрта тонгдан профессор-ўқитувчилар ва талаба-ёшлар иштирокида эрталабки бадантарбия тадбири ташкил этилди. Ўтказилган тадбирда институт профессор-ўқитувчилари ва талаба-ёшларидан иборат 800 дан ортиқ киши иштирок этди.

Минажатдин ҚУТЛЫМУРАТОВ,

«Янги Ўзбекистон» мухбири.