Жиззах давлат педагогика институти профессор –ўқитувчилари ташаббуси билан “Бир зиёли – бир маҳаллага маънавий ҳомий” тамойили асосида Ш.Рашидов туманидаги “Бобур” МФЙ да ўтказилган хайрия-тадбири юқоридаги сўзларимизга мисол бўла олади.
“Бир зиёли – бир маҳаллага маънавий ҳомий” тамойили асосида ташкил этилган хайрия-тадбири даставвал маҳалладаги имконияти чекланган фуқаролар хонадонига ташрифдан бошланди. Олийгоҳ ректори Ш.С. Шарипов бошчилигидаги профессор-ўқитувчилар хонадон соҳиблари билан суҳбатлашиб уларга ҳамиша ҳар қандай вазиятда кўмак беришга тайёр эканликларни билдирди. Шу куни Хонадон соҳибларига 10 турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатилди.
“Бобур” МФЙ да йиғинида бугунги кунда 2798 нафар аҳоли истиқомат қилади, шулардан 605 нафарини вояга етмаганлар ва ёшлар ташкил этади. Маҳалладиги 35 умумтаълим мактабида ташкил этилган шахмат-шашка, стол тенниси, футбол каби спорт мусобақаларига “Аёллар дафтари”, “Ёшлар дафтари” рўйхатига киритилган хотин-қизлар ва ёшлар таклиф этилди.
Кўтаринкилик ва бирдамлик руҳида ташкил этилган хайрия тадбирининг бадиий қисмида маҳалладаги уюшмаган ёшлар таркибидан тузилган спорт жамоаларининг чиқишлари, институт талабалари томонидан тайёрланган концерт дастури билан давом этди. Тадбир давомида спорт мусобақаларида фаол иштирок этган ёшлар ва аёллар тақдирланди.
Г. ШАРИПОВА,
Жиззах давлат педагогика институти ахборот хизмати