Тадбирда Андижон вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов, вилоят мактабгача таълим бошқармаси, Андижон тумани ҳокимлиги ходимлари, нуронийлар ва жамоатчилик вакиллари иштирок этди.

“ERUDIT GARDEN” МЧЖ томонидан амалга оширилган мазкур лойиҳага 2 млрд 950 млн ўз маблағи ва 2 млрд 800 млн сўм банк кредити ҳисобидан жами 5 млрд. 750 млн. сўм сарфланди.

Замонавий муассасада 175 нафар болажонларга инглиз, рус ва корейс тиллари ҳамда компьютерда ишлаш ўргатилади. Бундан ташқари гимнастика билан шуғулланадилар.