Мазкур нуфузли мусобақада Ўзбекистондан жами 12 нафар делегация аъзоси — 10 нафар спортчи ва 2 нафар мураббий иштирок этди.
Мусобақанинг илк кунларидаёқ терма жамоамиз ҳисобига биринчи медаль келтирилди. Содиқжон Абдуллаев 10 метрга тўппончадан отиш баҳсларида юқори маҳорат кўрсатиб, кумуш медалга сазовор бўлди. Шундан сўнг Жавоҳир Соҳибов пневматик милтиқдан отиш йўналишида олтин медални қўлга киритди.
Мусобақанинг сўнгги кунларида эса Никита Соколов 50 метр масофада 3 хил ҳолатда отиш баҳсларида бронза медалига сазовор бўлди.
Ғолиб ва совриндор спортчилар Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида тантанали кутиб олинди.