Шундай муаммолардан бири Самарқанд шаҳри Ибн Арабшоҳ кўчасида яшовчи Т.Гулямов билан ҳам юз берди.

Маълум бўлишича, фуқаро 2021 йилнинг август ойида Самарқанд шаҳридаги "Ориент автолизинг" корхонаси билан “Дамас” автомашинасини сотиб олиш учун шартнома тузган. Шартномага кўра, автомобиль фуқарога 2021 йилнинг октябр ойида етказиб берилиши белгиланган.

Аммо номаълум сабабларга кўра автомашина ўз эгасига белгиланган вақтда етказиб берилмаган. Т.Гулямов белгиланган 40 628 000 сўмни ўз вақтида тўлаган бўлса-да, автомашинани ҳам, тўлаган пулини ҳам ололмай сарсон бўлган.

Муаммога ечим топиш мақсадида истеъмолчи 2022 йилнинг 22 февралида Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерациясининг ишонч телефони орқали мурожат қилган. Унинг мурожаат федерациянинг Самарқанд шаҳри жамияти ходимлари томонидан ваколат доирасида ўрганиб чиқилди. Натижада истеъмолчига автоулов учун тўлаган 40 628 000 сўм маблағ тўлиқ қайтариб олиб берилди.