Унда узоқ йиллар босма нашрлар, телевидение ва радиода фаолият олиб борган, эл-юртга чин дилдан хизмат қилган фахрий журналистлар,  республика ва маҳаллий ҳамда давлат ва нодавлат оммавий ахборот воситалари ходимлари, ноширлар, матбаачилар, блогерлар, ижтимоий тармоқлар вакиллари иштирок этди.

Фарғона вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров барча ижодкорлар, қалам ахилларини  касб байрами билан қутлади.

Сўз олганлар мамлакатимизда сўз ва матбуот эркинлигини таъминлаш борасида амалга оширилаётган тизимли ишлар, журналистлар ҳақ-ҳуқуқларининг ҳимоя қилиши  йўлида амалга оширилаётган ислоҳотлар, ўтган давр ва бугунги кун журналистикаси ҳақида қизғин фикр-мулоҳазалар билдирди. Айниқса, соҳага, замонавий медиатехнологияларни жорий этилаётгани, воқеликни тезкор ва сифатли тарзда кенг оммага тақдим этишда муҳим омил бўлаётганлиги эътироф этилди.

Узоқ йиллик фидойи меҳнатлари билан эл - юртда иззат- ҳурмат топган фахрий журналистлар, ташаббускор ижодкор ёшлар вилоят ҳокимининг фахрий ёрлиқ ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Ижодий кеча, эл ардоғидаги санъаткорларнинг концерт дастури, ўйин-кулгу ва рақслар гулдасати билан бойиди.

 Расулжон Камолов,

 “Янги Ўзбекистон” мухбири.

 Шерзод Қорабоев олган суратлар.