Яшнобод тумани, Бешариқ кўчаси, 3-уйда истиқомат қилувчи Г.Я.Гарифянов ва Фарғона йўли кўчаси, 15/6-уй, 4-хонадонда истиқомат қилувчи А.И.Горчановларнинг оиласига ташриф уюштирилди. Яқинлашиб келаётган Хотира ва қадрлаш куни ва иккинчи жахон урушида эришилган ғалабанинг 76 йиллиги билан қизғин қутлаб, эсдалик совғалари топширилди.
Ташриф давомида отахонлар ватан озодлиги учун кечган жанглар тўғрисида гапириб беришди ҳамда бугунги тинч осуда кунларимизга шукроналар қилишимиз лозимлиги тўғрисида насихатлар қилишди.