Бу айнан биз учун аталган, муҳим аҳамиятга эга рағбат, куч ва матонатдай эди, гўё. Айниқса, «Мактабни битириб чиқаётган йигит-қизларимиздан бирортаси эътибордан четда қолмайди. Уларнинг ҳар бири халқимиз, Ватанимизнинг чексиз меҳри ва юксак эътиборини ҳис қилиб яшайди. Ҳеч қачон унутманг – сизлар инсон ҳар томонлама эркин, озод ва фаровон яшайдиган янги Ўзбекистон, янги Ренессанс бунёдкорисизлар», деган сўзлари ўзимизга бўлган ишончимизни оширди. Демак, биз ҳам ишлай оламиз, оиламиз, яқинларимиз, Ватанимиз ва албатта жамиятимиз учун манфаат келтира оламиз!
Мактабимизда ўтказилган битирув кечасида устозларимиз томонидан ўқиб эшиттирилган Президент табригини тинглагач, Президентимизга ўз ташаккуримизни етказишга қарор қилдик.
Бугун мактабни 13 нафаримиз битирдик ва ҳозирча имкониятларимиз чекланганлиги боис 5 нафаримизни ишга жойлаш бўйича уч томонлама мактаб, оила, маҳалла ҳамкорлигидаги шартнома асосида иш билан таъминландик ва бизлар ҳам соғлом тенгдошларимиз қаторида мустақил Ўзбекистонимизни гуллаб яшнашига ўз ҳиссамизни қўша олишимиздан жуда хурсанд бўлдик.
Бизларга, юрт ёшларига бўлган эътибор, эътирофлар ва яратиб бераётган имкониятлар, имтиёзлар, шароитлар учун бутун мамлакат ўғил-қизлари ва алоҳида эҳтиёжга эга бўлган имконияти чекланган ёшлар номидан ўз миннатдорлигимизни билдирамиз!
Наманган вилоят халқ таълими бошқармаси тасарруфидаги
49-сонли имконияти чекланган болалар учун ихтисослаштирилган
Давлат таълим муассасаси битирувчилари