Шунингдек, президент “Меҳрибонлик ва мурувват уйларига ҳар қанча ёрдам берсак арзийди. Пулни ҳам, меҳнатни ҳам аямаслигимиз керак ” деб таъкидладилар. Буларнинг барчаси Республикамизда ривожланишида муаммолари бўлган, алоҳида ёрдамга муҳтож болаларнинг барча соғлом тенгқурлари қатори тарбияланишлари, ақлий, ахлоқий, жисмоний жиҳатдан камол топишлари, ижтимоий ҳаётга тайёр бўлиб етишишлари масалаларига жиддий эътибор қаратилмоқда.
Бунга яна мисол қилиб яна 5270-сонли “Ногиронларни давлат томонидан қўллаб қувватлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг фармонини, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 13 октябрдаги ПҚ-4860-сон қарори билан тасдиқланган ”2021-2025 йилларда халқ таълими тизимида инклюзив таълимни ривожлантириш Концепцияси” ҳам кўрсатишимиз мумкин.
Бу ишларни самарали амалга ошириш бевосита тайёрланаётган кадрларга ҳам боғлиқ. Ривожланишида нуқсонлари бўлган болаларнинг таълим-тарбия жараёнларини амалга ошириш бир мунча қийинчиликларга эга бўлганлиги ва ўзига хослиги сабабли уларга алоҳида мутахассислар-педагоглар тайёрланади.
Республикамизда ягона бўлган Махсус педагогика ва инклюзив таълим факультетида мамлакатимиздаги бу соҳанинг етук, илмий салоҳиятга эга бўлган профессор-ўқитувчилари фаолият кўрсатади. Тайёрланаётган кадрлар республикамизнинг ҳар бир вилоятида мавжуд ихтисослаштирилган мактабгача таълим ташкилотлари, махсус мактаб ҳамда махсус мактаб-интернатлар, умумтаълим мактабгача таълим ташкилотларида, болалар “Мурувват уйлари, “Меҳрибонлик уйлари”да логопед, сурдопедагог, олигофренопедагог сифатида фаолият кўрсатмоқдалар.
Бўлажак мутахассисларни касбий маҳоратини мунтазам ошириш асосида улар фаолиятини ташкил этиш кўникмаларини ривожлантириш бўйича тизимли ишлар олиб бориляпти.
Президентимиз, давлатимизнинг имконияти чекланган болаларни ижтимоий ҳимоясига, таълими ва тарбиясига бўлган алоҳида эътибори биз мутахассисларни ниҳоятда масъулиятимизни оширади. Факультетда тайёрланаётган кадрларнинг сифатини ошириш, жаҳон андозаларига мослаштириш ишларни янада жадал олиб боришимизни тақозо этади.
Д.А.Нуркелдиева,
Низомий номидаги ТДПУ Махсус педагогика ва инклюзив таълим
факультети декани, п.ф.н., доцент