Учрашувда Ўзбекистон ва ЕТТБ ўртасидаги ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва истиқболлари кўриб чиқилди.

Ж.Харгитай хоним мамлакатни модернизация қилиш борасида амалга оширилаётган ислоҳотларни, шу жумладан, иқтисодиётнинг асосий тармоқларини комплекс равишда ислоҳ қилиш, банк-молия тизимини такомиллаштириш, капитал бозорини ривожлантириш, банкларни изчил хусусийлаштириш бўйича кўрилаётган чора-тадбирларни юқори баҳолади.

Гендер тенглик ва хотин-қизларнинг манфаатларини ҳимоя қилиш соҳасидаги давлат сиёсатини амалга ошириш, хотин-қизларнинг мамлакат ижтимоий-сиёсий ҳаётидаги ролини ошириш, шунингдек, аёллар тадбиркорлигини ривожлантириш борасида мамлакатимиз эришаётган ютуқлар алоҳида қайд этилди.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Ахборот хизмати.