Натижалар қор қалинлиги 9,5 метр эканини кўрсатди. Бу 0,92 дан 3,5 метргача бўлган олдинги ҳисоб-китоблардан анча юқори.

Йиллар давомида Эверест тоғидаги қор қопламининг қалинлиги ҳақидаги тахминлар хилма-хил бўлган. Янги аниқланган натижалар олимларга минтақадаги иқлим ўзгариши динамикасини яхшироқ баҳолашга ёрдам беради.

Хитой Фанлар академиясининг Тоғли Тибет тадқиқот институти мутахассислари гуруҳи экспедиция давомида Эверестнинг шимолий ёнбағирларини ўрганишди. Ўлчовлар 7000 метрдан ортиқ баландликда амалга оширилди, деб хабар беради mir24.tv.