Мэн штатидаги университет ходимлари мазкур чўққининг жанубий қиялигидаги довонда олиб борилган экспедициядан сўнг ана шундай хулосага келди.
“Бизнинг ўлчовларимиз антропоген омиллар таъсирида юзага келаётган иқлим ўзгаришлари туфайли 1990 йиллар охирларидан бошлаб Эверест музликлари камая бошлаганини кўрсатди”, дейди университетнинг илмий ходими Пол Майевски.
Олимлар мазкур чўққининг яқинда туширилган суратлари билан 1990 йилги суратларни таққослаб, тегишли ўлчовларни амалга оширгач, музликлар тузилиши аввалгига нисбатан 80 бараварга ўзгариб бораётганини тасдиқлади. Экспертлар музликлар қалингили 55 метрга камайган, деган хулосага келишди, дея хабар беради m24.ru.